Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи икки фуқаро кечаси уйга қайтаётганида уларнинг йўлини икки номаълум шахс тўсиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Зўравонлар каттақўрғонликларни пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилди. Охир-оқибат уларнинг жами 280 минг сўм пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинди.
Мазкур ҳолат юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида талончилар аниқланиб, қўлга олинди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)