Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезия полицияси 200 дан ортиқ ноқонуний муҳожирларнинг 2011 йилги кема ҳалокати оқибатидаги ўлимида айбланаётган Эрон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Бундан уч йил муқаддам Австралияга сузиб кетаётган ва йўловчиларга ҳаддан ташқари тўлган ёғоч кема Ява ороли яқинида чўкиб кетган. Йўловчилар 250 га яқин Афғонистон, Покистон ва Эрон фуқаролари бўлиб, улар «яшил қитъа»га ўтиб олишни мақсад қилган. Ҳалокатдан фақатгина 47 киши омон қолган.

Қўлга олинган Эрон фуқаросининг Австралияга қачон топширилиши масаласи ҳали аниқ эмаслиги таъкидланган. Австралияликларнинг маълумотларига кўра, айнан 54 ёшли Муҳаммад Наги Карим Назар 2011 йилда муҳожирларни жўнатишни ташкиллаштирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди