АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал халқаро маслаҳатлашувлар ва икки томонлама учрашув учун Нью-Дели (Ҳиндистон)га ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида хабар берилди.
Шундан сўнг Ниша Бисвал Непал пойтахти Катмандуга ташриф буюриб, бу ерда у АҚШ номидан Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциациясининг 18-саммитида кузатувчи сифатида иштирок этади.
АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида қайд этилишича, Ниша Бисвал Катмандудан сўнг Бангладешнинг Доҳа шаҳрига, ундан сўнг эса ҳар йили ўтказиладиган икки томонлама маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келади.
Тошкентда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида бир қатор икки томонлама масалалар муҳокама этилади. Учрашувда, шунингдек, икки томон учун ҳам манфаатли бўлган минтақавий масалалар борасида фикр алмашилади.
Ниша Бисвал ўзининг расмий сафарини Швейцария билан якунлайди. Бу ерда у Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вазирлар кенгашида иштирок этади. Бундан ташқари, у бу ерда ЕХҲТ ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан фикр алмашади.
Изоҳ (0)