Ўзбекистон вакиласи Азиза Низомова Ёқутистон Республикасидан келган хонанда билан Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган Turkvision халқаро телевизион танловининг 7—8-ўринларини бўлишиб олди. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар бермоқда.
«Сетора» гуруҳи аъзоси бўлган Азиза танловда «Дунё бўлсин омон» таронаси билан иштирок этди. У финалда 183 балл тўплаб, танловнинг 7—8-ўринларини ёқутистонлик хонанда билан бўлишиб олди.
Танловнинг мутлақ ғолиби деб қозоғистонлик Жанар Дугалова топилди.
Изоҳ (0)