ФИФА президенти Йозеф Блаттер Россияга тўлиқ ишонишини ва 2018 йилги жаҳон чемпионатинин энг юксак даражада ўтказа олишига умуман шубҳа қилмаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Тайёргарлик яхши, тўғри йўналишда кетмоқда. Яқинда мен бош котиб билан бирга Москвада чемпионатнинг янги тимсолини тақдим этиш учун бўлгандим. ЖЧ-2018 тўпига илк зарба берилиши деб аташ мумкин бўлган улкан шоу уюштирилди.
Мен худди аввалгидек Россияга ишонаман ва бу буюк жаҳон чемпионати бўлишига ҳеч қандай шубҳам йўқ», − деди Блаттер.
Изоҳ (0)