Россиянинг Воронеж шаҳрида яшовчи Светлана Мишурова ўз ўглининг исмини Торпут «Торжество Путина» (Путиннинг зафари) деб қўйишқа қарор қилди. Бу ҳақда «Свободний журнал» хабар бермоқда.
Президент Владимир Путинни Россиянинг ягона халоскори деб ҳисоблайдиган аёл паспорт идорасига ўз оғлининг исмини янгисига ўзгартиришини сўраб мурожаат қилган.
Аслида у бу исмни ўғли туғилгандаёқ беришни истаганини, бироқ Путинни «жаҳаннамдан чиққан бало» деб билган онаси уни фикридан қайтарганини айтган. Кейинроқ Светлананинг онаси Путин ҳақидаги фикрини аксига ўзгартиргач, у ўзи истаган исмни ўғлига беришга қарор қилган.
Изоҳ (0)