АҚШ федерал суди Техас штатининг Хьюстон шаҳрида яшовчи 56 ёшли аёл Дениз O’Нилни президент Барак Обамага таҳдидли мактуб ёзгани учун 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Аёл федерал суд мажлисида 2013 йил ноябрь ойида Teddy Bear Paradise имзоси билан мактуб жўнатгани, унда АҚШ президентига таҳдидлар бўлганини айтиб берган.
Кейинроқ у махсус хизмат агентларига агар ўзи Обамани ўлдиролмаса, бунинг учун қотил ёллаш нияти бўлганини маълум қилган. Аёл жорий йилнинг август ойида ўзининг айбдорлигини тан олган.
Изоҳ (0)