Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги энг яхши ўқитувчиларнинг дарслари видеотасмага ёзиб олинмоқда ва мактаблар бўйлаб тарқатилмоқда, деб хабар беради Uzbekistan Today ахборот агентлиги.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Халқ таълими вазирлиги замонавий технологиялар ёрдамидаги «очиқ дарслар»га қатнашув даражасини кенгайтиришга қарор қилди. Бунинг учун «Йилнинг энг яхши фан-ўқитувчиси» танловининг натижалари юзасидан аниқланган 18 та фан бўйича тажрибали мутахассисларнинг намунали дарсларини тасмага ёзиб олиш таклиф этилди.

Республика таълим маркази томонидан мактаб дастурларининг 56 та мавзуси ишлаб чиқишга тавсия берилди. Улар болаларнинг билимларни ўзлаштириши ва идрок этишидаги мураккабликларни бартараф этишга мўлжалланган дарс материалларидир.

«Сўнгги йилларда мактабларда таълим бериш сифатини ошириш учун мураббийларнинг методик қўллаб-қувватлашини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда», — деди Республика таълим маркази директорининг ўринбосари Меҳринисо Дониёрова.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг расмий порталида ўқитувчилар учун тўққизта видеодарс аллақачон жойлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда