Сентябрь ойи охирида Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ва вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал Мактум шахсий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда Redpen.uz.
У билан бирга Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад ал Мактум ҳам ташриф буюрган. Royalista нашрининг хабар беришича, Ўзбекистонда лочин билан ов қилиш шаҳзоданинг энг севимли машғулотларидан ҳисобланади. Редпен нашри ижтимоий тармоқлардан ушбу ташриф ва ов жараёнига оид суратлардан иборат фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)