Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогида иштирок этиш учун Австралияга 3 январь куни ташриф буюради, деб хабар берди Stadion.uz. Терма жамоамиз Сидней яқинидаги Рокдейл шаҳарчасидаги базада истиқомат қилади ва машғулот ўтказади.
Терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов бешинчи ёки 6 январь куни Австралияда битта ўртоқлик ўйинини ўтказиш ниятида эканини таъкидлаб ўтганди. Декабрь ойида эса бош жамоамиз БААда 2 ҳафталик йиғин ўтказади ва унда 8та ўртоқлик учрашувинида майдонга тушишни режалаштирган.
Ўзбекистон Осиё кубогидаги дастлабки баҳсини 10 январь куни КХДРга қарши ўтказади. Кейинги ўйинлар эса 14 январь (Хитой) ва 18 январь (Саудия Арабистони) кунларига белгиланган.
Изоҳ (0)