Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Эбола вирусидан ҳалок бўлганлар сони 4922 кишига етди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Эбола безгагини юқтирганлар ҳозирда 10 141 кишини ташкил этмоқда.
Жорий ҳафтада Эбола безгаги илк бор Нью-Йоркда ҳам рўйхатга олинди. Ғарбий Африкадан вирусни юқтириб қайтган шифокор Крейг Спенсер шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)