9 октябрь куни HTC компанияси селфи суратлар олиш учун мўлжалланган Desire Eye смартфонини тақдим этган эди. Бироқ унинг қачон сотувга чиқарилиши ҳақида маълумот берилмаганди. Phonearena.com сайтининг Focus Taiwan’га таяниб маълум қилишича, кейинги ҳафтадан ушбу смартфон камида Осиёда сотила бошланади. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Смартфоннинг нархи ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас, аммо унинг техник хусусиятлари HTC One (M8) смартфони билан бир хил эканлигини инобатга олиб, у ҳам One (M8) билан бир хил нархда сотилиши кутилмоқда. HTC One (M8) смартфони эса 12 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 1 740 000 сўмдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, HTC Desire Eye смартфонида 28 мм кенгликда тасвирга тушира оладиган 13 мегапикселли ва иккита вспишкага эга олд камера ўрнатилган. Шу боис у селфи суратлар олиш учун ажойиб гаджет. Шунингдек, унинг орқа камераси ҳам 13 мегапиксели ва иккита вспишкага эга.
Смартфоннинг техник хусусиятлари ва суратлари билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)