Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалнинг уч нафар иштирокчиси маълум бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Турнирда учинчи рақам остида таснифланган ўзбекистонлик спортчи Сабина Шарипова чорак финалда япониялик Юики Танакага қарши кортга чиқди. Баҳсда Сабина рақибини икки сетда ҳам бир хил 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Шарипова финалга чиқиш учун саралаш босқичи ғолибларидан бири хитойлик Фанг Хунга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)