Филиппин жанубидаги Магинданао провинциясида жойлашган Дату Хоффер Ампатуан шаҳри шифохонасига қилинган ҳужум вақтида мамлакат армиясининг икки аскари отиб ташланган, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бангсаморо озодлиги учун Ислом жангчилари» террорчилик гуруҳи аъзолари эканлиги тахмин қилинаётган жангарилар шифохонага беморлар кўринишида кириб, аскарларни қуролсизлантирган ва улардан икки нафарини ўлдирган. Полиция жиноятчиларни қўлга тушира олмаган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ҳужум гуруҳ етакчиларидан бири Сауман Усманнинг қамоққа олинишига жавобан уюштирилган. Гуруҳ аъзолари томонидан икки ҳафта олдин Котабото провинциясидаги протестант черковига қилинган ҳужум вақтида ҳам икки киши ҳалок бўлгани қабул қилинган.
Изоҳ (0)