21 октябрь куни жорий йилнинг тўққиз ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аҳоли бандлигини ошириш масалалари мажлис қатнашчиларининг диққат-эътибори марказида бўлди.
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тизимли амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 777,8 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, 465 мингтаси ёки 59,8 фоизини қишлоқ жойларда ташкил этиш таъминланганлиги қайд этилди.
Муҳокама давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ишларини ташкил этишдаги йўл қўйилган камчиликлар учун республиканинг бир қанча туманлари ҳокимлари фаолияти қаттиқ танқид қилинди. Улар олдига камчиликларни бартараф этиш ва касб-ҳунар коллежларининг барча битирувчиларини ишга жойлаштириш учун янги доимий иш ўринларини қўшимча равишда ташкил этишни таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.
Изоҳ (0)