Украина ва Европа Комиссияси Украинага газ етказиб бериш масаласидаги Украина-Россия-Европа Иттифоқи форматидаги уч томонлама музокараларнинг кейинги босқичи учун умумий позицияни келишиб олди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Бу Украина Бош вазири Арсений Яценюк, энергетика ва кўмир саноати вазири Юрий Продан, «Нафтогаз Украина» компанияси бошқарув раиси Андрей Коболев ва энергетика бўйича Европа комиссари Гюнтер Эттингер иштирокидаги учрашувдан кейин маълум қилинган.
Томонлар бугун, 21 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган музокаралар якунида келаётган қишда Украинага газ етказиб беришни ва мамлакат ҳудудидан газни Европага ўтказишнинг барқарор давом этишини кафолатлайдиган оралиқ шартнома тузилиши кераклиги тўғрисида келишиб олган.
Изоҳ (0)