Ҳассага таянган КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг сурат ва видеолавҳалари мамлакат расмий ОАВлари томонидан тарқатилди. Бу сафар расмларда илк бор Ким Чен Иннинг турмуш ўртоғи ҳам тасвирланди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Шимолий Корея ОАВлари маълумотига кўра, Ким Чен Ин ва Ли Сол Чжу Инчеон (Жанубий Корея)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ва спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида зафар қучган спортчилар билан учрашди.
Мамлакат давлат телевидениеси орқали КХДР раҳбарининг мазкур мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари, шунингдек, мураббийларга миннатдорлик билдириб, улар билан биргаликда суратга тушаётгани намойиш этилди. Бироқ учрашув вақти ва жойи ҳақида ОАВларида маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат ОАВлари Ким Чен Иннинг Политехника университети ўқитувчилари учун мўлжалланган янги турар жой мажмуаларига ташрифини ёритгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)