Тошкент шаҳрида машҳур бўлмаган Doogee номли Хитой компаниясининг DG550 (Dagger) смартфони сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Smartфонда 5,5 дюйм 1280×720 пикселли дисплей, 1,7 ГГц частотага эга саккиз ядроли MT6592 процессори, 1 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2600 мА·соат қувватга эга батарея, Wi-Fi, Bluetooth, GPS ўрнатилган.
У икки SIM-картада ва Android 4.2.9 операцион тизимида ишлайди. Ушбу смартфон Тошкент шаҳрида 716 минг сўмдан сотилмоқда ва саккиз ядроли смартфонлар орасида энг арзони ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистонда сотилаётган энг арзон смартфонларнинг нархлари билан ушбу мақоламизда танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)