Испания профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас маълум қилишича, агар Каталония мустақилликка эришса, «Барселона» ва «Эспаньол» Испания чемпионатидан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Агарда Каталония мустақил бўлса, ‘Барселона’ ва ‘Эспаньол’ бизнинг чемпионатимизда иштирок этмайди. Бунга сабаб шундаки, спорт қонунларига кўра, Испания чемпионатида фақат битта испан бўлмаган мамлакат жамоалари иштирок этишлари мумкин. Бу — Андорра.
‘Барселона’ ва ‘Эспаньол’ жамоаларига Испания чемпионатида иштирок этиши учун Испания парламентининг рухсати керак бўлади. Бундай рухсат олиниши эса номаълум», — деди Тебас.
Изоҳ (0)