• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Arena.uz: Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди ёхуд футболимизда ўзгаришларни кутманг!

    Сўнгги вақтларда ўзбек футболи турли танқидларга учрамоқда. Мазкур соҳага ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилаётган бир вақтда футболдаги мағлубиятларнинг давом этаётгани мухлисларнинг ҳам, мухбирларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлмоқда. Uff.uz сайтида шундай журналистлардан бирининг танқидий фикрлари омма эътиборига тақдим этилди.

    Фото: thinkstockphotos.co.uk

    Фото: thinkstockphotos.co.uk

    Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди

    Халқимизнинг ушбу мақоли бугунги ўзбек футболига жуда мос тушади. Нега? Бугун сизлар билан шу ҳақида гаплашмоқчимиз. Ўйлаганларимни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

    Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Биз футболимизда жиддий ислоҳатлар олиб бориш шартлиги ҳақида тинмай гапиряпмиз, гапиряпмиз, лекин ўзгаришлар йўқ. Сабаби, биз гапираверганимиз билан масъул шахслар қимирламаса, бундан ҳеч қандай наф йўқ. Ўйлаб қарасак, бунинг жиддий сабаблари бор экан.

    Келишилган ўйинлар доим бўлган, бўлаверади ҳам, фақат...

    Фахрий футболчиларимиз билан гаплашиб қолсак, келишилган ўйинлар Собиқ Иттифоқ даврида ҳам бўлганлигини, аммо ҳозиргидан фарқли равишда ўша кезларда одатда юқоридан буйруқ бўлсагина жамоа мажбурий равишда мағлубиятга учраган ёки ҳакамлар томонидан «ўлдирилган» экан. Мустақиллик йилларининг дастлабки мавсумлари билан ҳозиргисини ҳам солиштириб бўлмайди. Чунки айтишларича, охирги беш-олти йилда бундай ўйинлар сони жуда кўпайиб кетган. Ҳатто биринчи лигада ҳам.

    Ваҳоланки, ҳатто ўн йиллар муқаддам ҳам қуйи лигамизда ҳақиқий жанг кетарди. Олий лигамизда ўша пайтлардаёқ келишувларнинг кўпайиш жараёни бошланганди. Ҳозир шунчаки саҳналаштирилган жангларни кўряпмиз. Шундан кўриниб турибдики, келишилган ўйинлар барча даврларда бўлган, керак бўлса, барча давлатларда ҳам бор, фақат бундай учрашувлар сонини камайтириш шарт, чунки бу каби иллатларни илдизи билан қўпориб ташлаш жуда мушкул. Бунинг учун йиллар керак бўлади, агар шунда ҳам уддалашнинг имкони бўлса?!

    Терма жамоамиз Осиё ўйинларида муваффақиятсизликка учрагач, келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар урчиб кетди. Олий лиганинг деярли ҳар бир учрашувидан кейин мураббийларга шу каби маънодаги саволлар берилмоқда. Кимдир умуман йўқ деса, бошқаси билмайман деб қутилмоқда. Ваҳоланки, касбдошларим ҳам мураббийлардан бундан ортиғини кутаётгани йўқ. Мақола ёзишимга туртки бўлган асосий масала шуки, бир ҳафта муқаддам «Спорт» телеканалининг «Футбол шарҳи» кўрсатувида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футболдаги ҳалолликка жавобгар масъул котиби Аҳрол Иноятов қуйидагиларни гапирди: «Интернетларда ҳам кўрдик, ўқидик, эшитдик. Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин. Исботлаб беришга келганда исботлаб бера олмайди».

    Шу ерда бир савол туғилади. Хўп, журналистлар келишилган ўйинларни исботлаб берадиган бўлса, ЎФФ қошидаги бу қўмитанинг нима кераги бор? Агар Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ дейдиган бўлсак, қўмитани ташкил этишдан нима мақсад? Қани бу ердан мантиқ? Қайси мамлакатда журналист бундай ишларни очиб берганини кўргансиз? Журналист муаммони кўрсатиб беради, уни ечиш билан тегишли идоралар ва масъул шахслар шуғулланади. Нега юртимизда ҳали ҳам ОАВга ҳурмат кўзи билан қарашмайди? Бунинг сабаби битта? Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Агар журналистнинг гапини олиб, келишилган ўйинлар ҳақида текширувларни бошлашса, ўзларини курсиси қимирлаб қолиши мумкин. Нимани назарда тутаётганлигимизни тушунган бўлсангиз керак.

    ОАВ бир неча йиллардан буён ўзбек футболи муаммоларини кўрсатиб келмоқда. Қани ўзгариш? Олий лиганинг савиясини кўриб турибмиз, биринчи лига умуман эсдан чиқиб кетди. Пойдеворимиз бўлган болалар футболи расмиятчилик учун ўтказилмоқда. Мактаб раҳбарлари мамлакатда ўзи бошқараётган даргоҳнинг номи чиқиши учун мураббийлардан натижа талаб қилмоқда. Улар натижага эришиб, раҳбарининг олқишини олиш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширяпти. Хуллас, ҳаммаси инсонларнинг ривожи учун, футболнинг эмас! Яъни, ҳамма иссиқ жойини совутишдан қўрқади!

    ЎФФда иш бошлаган бу қўмитадан тез орада жиддий ўзгаришларни кутманг. Биз, яъни ОАВ ходимлари олдин ҳам айтганмиз, яна қайтарамиз, келишилган ўйинларни очиб, устида турганларни жазолаш бўйича ҳукуматимиз даражасида иш олиб борилмаса, биз гапирганимизнинг ҳам, ЎФФда қўмита иш бошлаганинг ҳам фойдаси йўқ. Ҳаммаси қоғозда қолиб кетаверади. Ойнаи жаҳонга чиқиб олиб бонг урадиганлар эса бемалол биз футболни ривожлантиряпмиз, деб мақтаниб юраверишади.

    Юқорида таъкидлаганимиздек, Аҳрол ака бошчилик қилаётган қўмитадан жиддий бир ўзгаришни кутманг. Шахсан мен бунга ишонмайман. Ҳақиқат шуки, агар улар расман Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса биттагина келишилган ўйинни очиб беришса, қолгани занжир каби бир-бирини қувиб очаверади. Табиийки, бундан кўпчилик азият чекади. Аниқроғи, ҳозирда бизнинг қаҳрамонларга айланиб қолган шахслар жабрдийдага айланиб қолиши мумкин.

    Керак бўлса, ЎФФ ёки ПФЛнинг ўзида кўплаб шахслар бу занжирдан жой олиш эҳтимоли бор. Шундай экан, футболимизда катта ўзгаришлар бўлишига ишониш қийин. Айтингчи, ким ўз ўрнини совутишни истайди? Ҳеч ким! Ҳукуматимиз томонидан футболимизга катта сармоя ажратилаётган бир вақтда тайёр пулни чўнтагига солиб, ишлатишдан осони борми?

    Фурқатбек Нишонов

    07.10.2014, 21:34   Изоҳ (0)   10723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Денис Истомин АТP янги рейтингида 9 поғона кўтарилиб, 51-ўринга чиқиб олди

    06.10.2014, 12:57

    WBA Чагаев — Ортис унвон учун кураш бўйича музокараларни бошлаш мажбуриятини юклади

    03.10.2014, 14:11

    Инчеон — 2014: Ўзбекистонлик яна бир боксчи кумуш медални қўлга киритди

    03.10.2014, 13:18

    Инчеон — 2014: Боксчи Шаҳобиддин Зоиров Ўзбекистон ҳисобига кумуш медални келтирди

    03.10.2014, 10:50

    Инчеон — 2014: Барно Мирзаева каратэ бўйича кумуш медаль совриндори бўлди

    03.10.2014, 10:44

    Инчеон — 2014: Боксчи Ойбек Мамазулунов бронза медалини ютиб олди

    02.10.2014, 12:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.