Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди — манба
Агар Ереван Европа Иттифоқи билан яқинлашиш фикридан воз кечмаса, Арманистонга газ, нефть маҳсулотлари ва олмосларни божсиз етказиб бериш шартномасини бекор қилиниши мумкин. “Коммерсантъ” нашри Ереванга йўлланган махфий огоҳлантириш хатига таяниб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг узилиш хавфи ҳақида маълум қилди.