Покистон ғарбидаги Белужистон вилоятининг Кветта шаҳрида бомба портлаши натижасида камида 5 киши ҳалок бўлган, 10 дан ортиқ одам жароҳат олган, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, террорист ўзига ўрнатилган бомбани ҳаракатга келтирган. Теракт шаҳар ғарбидаги қизлар мактаби яқинида содир бўлган. Бу сўнгги кунларда Кветтада бўлган иккинчи портлашдир. Аввалроқ жангарилар томонидан мева юкланган фургон портлатилиши натижасида 7 киши жароҳат олган эди.
Яна бир йирик теракт мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбар-Пахтунхва вилоятининг Кохат шаҳрида содир этилган. Автобус салонидаги бомбанинг масофадан ҳаракатга келтирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)