CityTaxi компанияси ўзининг Facebook’даги саҳифасида 1 октябрдан такси хизмати нархлари оширилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Afisha.uz.
Эндиликда CityTaxi хизматларидан фойдаланишнинг минимал нархи 6000 сўм, кейинги ҳар бир километр учун эса 1200 сўмдан қилиб белгиланди. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб CityTaxi хизматлари фақатгина буюртма орқали амалга ошириладиган бўлди. Яъни, бу компания таксиларини энди кўчада тутиб бўлмайди.
Тошкент шаҳри ҳудудида йигирмадан ортиқ такси хизматлари фаолият юритади. Бошқа компаниялар тарифларининг оширилиши тўғрисида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)