Ўзбекистон Республикаси масъул органларига соғлиққа қасддан оғир зарар етказганликда айбланиб қидирилаётган мамлакат фуқароси Алишер Қўлдошев топширилди, деб хабар бермоқда Anhor.uz.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, Қўлдошев 2013 йилнинг февраль ойида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яна бир шериги билан биргаликда таниш одамни уриб, соғлиғига оғир зарар етказган. Жиноят содир этилгач, у Россия Федерацияси ҳудудига яширинган.
2014 йил январь ойида Қўлдошев Москва вилояти Раменск тумани полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Унинг юзасидан Москва вилояти прокуратураси экстрадиция текширувини ўтказган ва материаллар Россия Федерацияси Бош прокуратурасига жўнатилган.
Россия Федерацияси Бош прокурорининг ўринбосари қарори билан Алишер Қўлдошевни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга топширилган.
Изоҳ (0)