Инчеонда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қисқа масофаларга ўтказиладиган спринт мусобақаларига старт берилди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
200 метр масофага ўтказилган байдарка бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакили Эрнест Ирназаров кумуш медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи кореялик Кванг Хи Чодан бир сония ортда қолди.
Эрнестдан бироз кеч келган япониялик Сейжи Коматсу бронза медалга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)