Hilton халқаро меҳмонхоналар тармоғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли International Hotel Tashkent меҳмонхонасини ўз бошқарувига олади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Hilton тармоғи ва Ўзбекистон ТИАИСВ дастлабки келишувга эришган. Якуний шартномани эса томонлар жорий йилнинг охирига қадар имзолашни режалаштирмоқда.
International Hotel Tashkent пойтахтдаги беш юлдузли меҳмонхона ҳисобланади ва 232 та хона, жумладан 21 та люкс хонага эга. Аввал меҳмонхонани бошқарган InterContinental Hotels Group компанияси 2012 йил май ойи охирида Ўзбекистон бозорини тарк этган эди.
Изоҳ (0)