Twitter микроблоглар тармоғи раҳбари Дик Кастолонинг Twitter’даги аккаунти номи олдида расман тасдиқланганлик белгиси пайдо бўлди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Бу ўзгариш Дик Кастоло компанияга қўшилганидан беш йил ўтиб амалга ошди. Аслида Twitter ходимларининг аккаунтларига расман тасдиқланганлик белгиси берилмайди. Маълумки, расман тасдиқланганлик белгисига эга аккаунт эгалари Twitter’га ишга кирганларида, уларнинг аккаунтидан ушбу белги олиб ташланади.
First full day at @Twitter: Got my ID (check). Got my laptop set up (check). Lost my verification (uncheck).
— Vivian Schiller (@vivian) January 9, 2014
Аммо, Twitter раҳбарининг аккаунтидаги бу ўзгаришга нима сабаб бўлгани ҳақида компания ҳеч қандай маълумот бермаган.