Сизнинг келажакдаги смартфонингиз дисплейи совуқ еганингиз ҳақида хабар бериши ёки ДНК таҳлилини амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Polytechnique Montreal ва Gorilla Glass ишлаб чиқарувчиси Corning компанияси тадқиқотчилари махсус сенсорлар ўрнатиладиган дисплей лойиҳаси устида ишламоқда.
Сенсорлар смартфон дисплейи остига ўрнатилади ва инсоннинг тана ҳарорати аниқлайди, диабети борлар учун қон таҳлилини амалга оширади.
Бундай дисплейлар Apple компанияси таклиф этаётган HealthKit дастурига ўхшаш дастурлар ёрдамида ишлайди.
Изоҳ (0)