Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зорян Шкиряк NATOни мамлакат шарқида зудлик билан ҳарбий операция бошлашга чақирди. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.
ИИВ раҳбари маслаҳатчиси ушбу баёнотни Украина шарқидаги Донецк вилоятида Малайзиянинг «Боинг-777» йўловчи самолёти қулаганидан сўнг берди.
«АҚШ зудлик билан бизга замонавий қуроллар тақдим этиши ва ҳаводан қўллаб-қувватлаши, NATO эса қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлаши керак», — деб ёзди Шкиряк Facebook’даги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни қулаган Malaysia Airlines’га тегишли самолёт бортида 280 нафар йўловчи ва экипажнинг 15 нафар аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)