21 июлдан бошлаб Beeline компанияси абонентлари «Ишонч тўлови» хизмати орқали 5 доллар миқдоргача қарз олишлари мумкин. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти хабар берди.
Олинган қарз уч кундан сўнг 20 сент тўлов билан биргаликда ҳисобдан ечиб олинади. Агар ҳисоб уч кун давомида тўлдирилмаса ва қарзга олинган пул сарфлайверилса, у ҳолда қарз ечиб олинганда ҳисоб минусга чиқади ҳамда алоқа ўчириб қўйилади.
«Ишончли тўлов» хизматидан фойдаланиш учун *141# USSD сўровидан фойдаланиш керак бўлади. Хизмат сўнгги уч ой давомида ҳар ой 1 доллардан кўп маблағ сарфлаган абонентлар учун тақдим этилади.
Изоҳ (0)