12 июль 04:22 (Тошкент вақти билан 00:22)да Япониянинг шимоли-шарқидаги Хонсю оролида кучли зилзила кузатилди. Жабрланганлар йўқ, деб хабар берди Reuters.
6,8 балл бўлган зилзила ўчоғи Тинч океанида 10 километр чуқурликда бўлгани аниқланди. 4 балли силкинишлар Ивате, Мияги ва Фукусима префектураларида кузатилди. Соҳилбўйи ҳудудларда цунами хавфи эълон қилинди.
Цунами Фукусима атом электр станциясига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Япония метеорологик агентлиги берган ахборотга кўра, қирғоқбўйи туманларда денгиз сатҳи кўтарилиши мумкин, бироқ цунами жиддий зарар етказмайди.
Агентлик вакилининг айтишича, бугунги силкинишлар 2011 йил 9 балл билан қайд этилган, 19 минг кишининг ҳалокатига сабаб бўлган зилзиланинг давоми бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)