8 июль, сешанба куни Бразилиянинг Сан-Паулу штати полицияси бразилиялик футбол афсонаси Пеленинг ўғлини қўлга олди, дея хабар берди ИТАР-ТАСС маҳаллий ОАВлар маълумотига асосланиб.
Эдино деб танилган Пеленинг 43 ёшли ўғли Эдсон Шолби Насиментунинг қочиб кетишидан хавотирланган Бразилия ҳукумати уни уйида қўлга олиб, полиция участкасига олиб кетди.
Аввал хабар берилганидек, Эдино жорий йилнинг май ойи охирларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 33 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. «Сантос» жамоасининг собиқ дарвозабони бўлган Эдино ўзига қўйилган барча айбларни рад этиб, «фақатгина» гиёҳванд модда истеъмол қилганини айтган.
Гиёҳванд моддалар савдосида собиқ дарвозабон билан биргаликда яна уч киши айбланиб, уларнинг барча мол-мулки, хусусан, 100 га яқин автомобили мусодара қилиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Суд ҳукмидан норози бўлгач, Эдино апелляцияга берган ва иш қайта кўриб чиқилгунга қадар озодликда бўлган.
Изоҳ (0)