«Манчестер Юнайтед» футбол клуби 2014 — 2015 йилги мавсум учун ўзининг янги формасини намойиш қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилган.
Клубнинг янги формасида Chevrolet белгиси акс эттирилганини кўриш мумкин.
Футболка дизайни «Манчестер Юнайтед»нинг ХХ аср бошларида кийган либосини эслатиб, ёқанинг орқа қисми ичига — «Ёшлик, Жасорат, Буюклик» (Ёутҳ, Cоураге, Греатнесс) деб ёзилган.
«Манчестер Юнайтед» клуби янги формада илк бор 23 июль куни Американинг «Лос-Анжелес Гелакси» клубига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)