Apple асосчиларидан бири – Стив Вознякнинг Xconomy нашрига берган интервьюсидан маълум бўлишича, у сотувдаги янги смарт-соатларнинг харидорларни ўзига жалб қилишига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Юқори технологияли гаджетларидан мунтазам фойдаланадиган Возняк Samsung Galaxy Gear ҳақида фикр юритиб, бу унинг «ярим кунгина фойдаланиб, ташлаб юборишни истаган биринчи гаджет»и эканлигини айтди. Стив Возняк ушбу қурилмани ноқулай ва бефойда деб баҳолаб, харид қилган кунининг ўзидаёқ eBay орқали сотиб юборди.
Смарт-соатларда Вознякка қурилманинг дисплейи жуда кичиклиги ҳамда смартфонга боғлаб ишлатилиши маъқул келмаган. У бу камчиликни билак бўйича айланувчи эгилувчан дисплей яратиш орқали йўқотиш таклифини билдирди. «Бироқ соатларнинг смартфон билан ишлатилиши муаммосини ҳозирча ҳал қилиб бўлмайди», — дейди Apple асосчиси.
Изоҳ (0)