Тунда компьютерингизда ишлашингиз кераг-у, аммо хона чироғини ҳам ёқиш мумкин эмас. Шунда клавиатурангиз ўзидан нур таратишини ҳеч истаганмисиз? У ҳолда сизга Mr. Brightside қурилмаси ёрдам беради, деб ёзади Engadget блоги.
Бу қурилма USB орқали компьютерга уланади ва у клавиатурага ёруғлик туширади. Шунда клавиатурадаги тугмаларни қийналмай топиш имкони пайдо бўлади.
Ушбу қурилма хона чироғига нисабатан кам энергия сарфлагани боис, унинг ёрдамида электр энергиясини ҳам тежаш мумкин.
Унинг яшил, пушти, қора ва кўк рангдаги тури мавжуд. Гаджет 20,22 долларга сотилмоқда.
Изоҳ (0)