Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йилнинг 3—8 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Европа кино кунлари» фестивали бўлиб ўтди ва унда Европа Иттифоқига аъзо 11 та мамлакат киноижодкорларининг 13 та бадиий ва анимацион фильми намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбеккино миллий агентлиги сайти хабар берди.

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Бухоро шаҳрида 4—8 июнь кунлари ўтказилган фестивалда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк жаноблари иштирок этиб, Бухорода ўтказилаётган фестивал келгусида анъана бўлиб қолишига умид билдирди.

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Ўз навбатида Бухоро шаҳар ҳокими Валижон Ўринов бу тадбир Ўзбекистон билан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқалар ривожланишига қаратилганини қайд этди.

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Бухородаги «Европа киноси кунлари» фестивалида. Фото: uzbekkino.uz

Фестивал кунлари таниқли финн кинорежиссёри Аки Каурисмякининг «Гавр» деб номланган кинокомедияси билан бошланди. Бундан ташқари, «Бухоро» кинотеатрида Польшанинг «Фақат ҳозир эмас», Чехиянинг «Ўнғай уя», Эстониянинг «Замбуруғ теришга», Франциянинг «Енгилтак болалар» фильмлари намойиш этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Юз терисига зарар етказадиган 5 та маҳсулот
Маҳаллий
Қорақалпоғистон ва Навоийда пул эвазига “права” олиш имтиҳонидан ўтказишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди
Маҳаллий
Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди