Португалия терма жамоаси шифокорлари ҳужумчи Криштиану Роналду жароҳат олганини тасдиқлади. «Реал» футболчисига чап оёқ тиззаси тўқималарининг яллиғланиши ташхиси қўйилди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Роналдунинг жароҳатлангани ҳақида 29 май куни эълон қилинган. «Реал» клубида эса футболчининг мушаклари билан боғлиқ жароҳат олгани тўғрисида маълум қилинган эди.
«Қироллик клуби»дагилар Роналду ушбу жароҳати билан Жаҳон чемпионатида қатнашса, аҳволи оғирлашиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
Изоҳ (0)