Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йил 2 июнь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, «Ҳар бир болага меҳр, эътибор!» шиори остида тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги кино саройи сайти хабар берди.

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Жаҳонгир Қосимов болажонларни байрам билан қутлади ва Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларига агентлик буюртмасига кўра тайёрланган мултфильмлар ва эртаклар аудио тўплами ҳамда «Зумраша» ҳажвий киножурнали тўпламини тақдим қилди. «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳам меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига совғалар улашди.

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Кино саройининг байрамона безатилган фоесида болажонларни ўзбек халқ эртаклари ва мултфильмлари қаҳрамонлари либосидаги актёрлар кутиб олди. Улар болалар билан рақс ва суратга тушди, турли хил ўйин ва викториналар ташкил этиб, мусобақа ғолибларига таниқли театр ва кино актёрлари совғалар улашди.

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Шунингдек, болаларга мўлжалланган китоблар ва ёш рассомлар кўргазмаси ташкил этилди. Республика қўғирчоқ театри актёрлари спектакллардан парчалар намойиш этди.

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Фото: kinopanorama.uz

Кино саройининг катта залида таниқли эстрада хонандалари Шаҳзода, Зиёда, Алишер Файз ва Жаҳонгир Фозилжонов ҳамда сўз устаси Валижон Шамшиев болажонларни жозибадор қўшиқлари ва қизиқарли ҳангомалари билан табриклади. Турли болалар ансамбллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий базаси йўқ ва келгусида ҳам бу ерда ҳарбий база яратиш бўйича режа йўқ” — элчи Жонатан Хеник
Дунё
“Ҳақиқий экоцид!” — Зеленский Каховка ГЭСи портлатилганига муносабат билдирди (видео)
Маҳаллий
“Биз АҚШ эълон қилган санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз” — элчи Жонатан Х...