Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пойтахтдаги «Тошкентленд» болалар истироҳат боғида «Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!» ҳафталиги доирасида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтдаги меҳрибонлик уйлари, СOS – болалар маҳаллалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари фаол ўқувчилари, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

– Ёшларга кўрсатилаётган юксак меҳр-эътибор бизни аъло ўқиш, намунали хулқ, фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатишга ундамоқда, – дейди Гулистон «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчиси Диёра Умрзоқова. – Бизга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ўзбекистоннинг янада обод бўлишига муносиб ҳисса қўшишга, улкан ютуқларга эришишга ҳаракат қиламан.

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Тошкентдаги хайрия тадбирида. Фото: ЎзА

Хайрия тадбири давомида боғдаги аттракционлар болаларнинг ихтиёрида бўлди. Кичкинтойларга совғалар топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда