Покистон шимолидаги автобус ҳалокати натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди. Agence France-Presse хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг 10 нафарини болалар ташкил қилади.
«Кун»нинг қайд этишича, ҳалокат эрта тонгда содир бўлган. Автобус йўлдан чиқиб кетиб, йўл четида ағдарилиб кетган.
«16 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари болалар ва беш нафари аёллардир. Ҳозирча авария сабаблари маълум эмас. Бошқарув вақтида ҳайдовчининг ухлаб қолган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас», – деди маҳаллий маъмурият вакили.
Полиция маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида яна етти киши турли даражада тан жароҳати ҳам олган.
Изоҳ (0)