Beeline алоқа оператори Наманганда янги савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг ишга тушганлиги ҳақида хабар берди.
— Абонентларни дунё даражасидаги хизмат кўрсатиш билан таъминлаш учун Beeline’нинг ташқи савдо тармоғини ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқдамиз. Шахсий савдо офислари ва эксклюзив салонлар мижозларнинг ишончини оқламоқда, шунинг учун уларнинг сонини келгусида кўпайтириш ниятидамиз, — дейди компаниянинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов.
Изоҳ (0)