Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани маъмурий маркази – Урумчида содир бўлган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Бу ҳақда 22 май, пайшанба куни Reuters ахборот агентлиги маълумотига таяниб «Кун» хабар берди.
Маҳаллий вақт билан тонгги 8:00 да икки автомобиль шаҳар бозоридаги одамлар оломони устига босиб борган. Шундан сўнг номаълум шахслар машина ичидан портловчи қурилмаларни улоқтиришни бошлаган. Тез орада ҳодиса жойида портлаш юз берган.
Хитой ҳукумати юз берган воқеани террорчилик ҳаракати, деб баҳолади.
Шинжон-Уйғур мухтор тумани Хитой ҳукумати ва уйғур аҳоли ўртасидаги низолар сабаб тез-тез террорчиларнинг нишонига айланади. Туман аҳолиси асосий қисми ислом динига эътиқод қилувчи уйғурлардан иборат.
Минтақада 1990 йиллар сўнгидан бери туманнинг Хитойдан мустақиллигига интилаётган «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати» ақидапарастлик гуруҳи фаолият олиб боради ва мунтазам террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келади.
Изоҳ (0)