Россия президенти Владимир Путин Украинада сайланадиган янги преиздент билан алоқалар ўрнатишда қийинчиликлар юзага келишини башорат қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Москва якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловларнинг қонуний эканига шубҳа билдирмоқда. Путиннинг айтишича, Украинада сайловлардан аввал янги Конституция ҳақида референдум ўтказиш мантиқлироқ бўлар эди. «Украина ҳукумати кучлари ва айирмачилар ўртасидаги тўқнашувларга барҳам бермай туриб сайлов ўтказиш қонуний бўла олмайди», - деди у.
Путин ўзининг Хитойга ташрифи чоғида журналистларга берган интервьюсида айтишича, «Украина жануби-шарқида жазо операциялари давом этаётган пайтда ҳукумат тепасига келадиган одамлар билан тил топишиши қийин бўлади».
Изоҳ (0)