Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти ижодий жамоасининг навбатдаги бевосита мулоқоти йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига бағишланади. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида эълон берилган, деб ёзади «Кун».
Хабар беришларича, бевосита мулоқот 27 май, сешанба куни соат 10:00 дан 12:00 га қадар бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари иштирок этади.
Уларга қуйидаги телефонлар орқали мурожаат этиш мумкин: 231-41-09, 230-34-07; факс: 255-51-39.
Саволлар олдиндан ёзма равишда 100070, Тошкент шаҳри, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 1-уй почта манзили ёки napostu@evo.uz, postda@evo.uz электрон почта манзиллари орқали ҳам қабул қилинади.
Изоҳ (0)