Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дунёнинг 12 давлатидан келган 150 нафар спортчи иштирокида спорт гимнастикаси бўйича халқаро турнир ўтказилди. Мусобақада ўзбекистонлик Едуард Шаулов кўпкураш баҳсларида бронза медаль совриндори бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Эдуард Шаулов, шунингдек, алоҳида турлар бўйича ўтказилган мусобақаларда кумуш ва учта бронза медаль соҳиби бўлди.
Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Вероника Орлова ҳам кўпкурашда бронза, алоҳида турларда биттадан кумуш ва бронза медаль совриндори бўлди.
Изоҳ (0)