• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Тошкентда «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концерти ўтказилди (фото)

    Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги майдонида «Ёшлик баҳори» республика ёш опера ижрочилари ва симфоник мусиқа фестивалининг гала-концерти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    2014 йилдан «Ёшлик баҳори» республика ёш опера ижрочилари ва симфоник мусиқа фестивали кенг кўламли мусиқий-маданий тадбирлар қаторидан жой олди. «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ ўтказилган ушбу фестивал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ташкил этилди.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    Фестивалнинг жорий йил март—апрель ойларида ўтказилган саралаш босқичларида 50 дан зиёд хор гуруҳлари ва яккахон опера ижрочилари иштирок этди. Улардан йигирма нафардан ортиғи якуний гала-концертда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари, 90 нафар истеъдодли ёш мусиқачи саралаб олиниб, Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри таркибига киритилди. Айнан ушбу ёш истеъдод соҳиблари фестивалнинг биринчи гала-концертини муваффақият билан ўтказиб, миллий ва жаҳон опера санъатининг энг яхши асарларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    – Опера асарлари яратган бастакорларнинг машаққатли меҳнати таҳсинга лойиқдир, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов. – Шу билан бирга, асарни ижро этадиган санъаткордан ҳам катта маҳорат талаб этилади. Асар маҳорат билан ижро этилсагина унинг асосий ғоясини тингловчи қалбига етказиш мумкин. Гала-концерт мамлакатимизда иқтидорли ёшлар кўплигини, опера санъати эса жадал ривожланиб бораётганини яққол кўрсатди.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    Иштирокчилар нафақат миллий, балки халқаро танлов ва мукофотлар ғолиб ҳамда совриндорлари экани тадбирнинг нуфузини янада оширди. Улар орасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри яккахон ижрочилари Рамиз Усмонов ва Самандар Алиев ҳам бор. Ёш ижрочиларнинг миллий ва халқаро опера санъати анъаналарини бойитиш ҳамда муносиб давом эттиришга қўшган ҳиссаси нафақат Ўзбекистон, балки хорижий давлатларда ҳам эътироф этилган. 2011 йилда Cомпетизионе деллъОпера халқаро хонандалар танловида 150 нафардан зиёд иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллаган Раҳим Мирзакамолов, «Ниҳол» мукофоти совриндори, 2013 йилда ўтказилган «Романсиада» халқаро хонандалар танлови ғолиби Умид Исроиловнинг ижроси опера ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    Фестивалнинг кичик ёшли иштирокчилари ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Масалан, италиялик композитор Д. Каччинининг «Аве Мария» композициясини ижро этган В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи хор жамоасининг чиқиши барчага манзур бўлди.

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    «Ёшлик баҳори» фестивалининг гала-концертида. Фото: ЎзА

    Фестивалда Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестрининг турли мусиқий асбобларда турли даврларда ёзилган мумтоз ҳамда замонавий мусиқа асарларини маҳорат билан ижро этиши ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирди.

    20.05.2014, 10:19   Изоҳ (0)   13431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Геолог. Ўлимдан кучли» блокбастери 23 майдан кинотеатрларда намойиш этила бошлайди

    19.05.2014, 15:50

    Scorpions гуруҳи барабанчисини пиёнисталик ва ҳақорат учун Дубайда қамаб қўйишди

    30.04.2014, 14:33

    Севара Назархон ўзининг янги клипида «кўринмас» пардозда намоён бўлди

    18.04.2014, 13:58

    Пол Уокернинг укалари «Форсаж-7»да унинг ролини ўйнайди

    18.04.2014, 12:17

    Тошкентда болалар ва ёшлар учун немис киноси намойиш этилади

    10.04.2014, 13:39

    Лола «Мулоқот» аъзолари саволларига жавоб берди (видео)

    13.11.2013, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.