Хитойнинг Shaanxi Yize Futea Co. Ltd компанияси Марказий Осиё давлатларига чой карвони жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания директори Хонг Гуанг Ма баёнотига асосланиб, UzDaily хабар берди.
Унинг айтишича, айни пайтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тез орада туялардан иборат карвон Буюк ипак йўли бўйлаб Марказий Осиёга ташриф буюради.
Хонг Гуанг Ма ўзининг бундай режалари билан Марказий Осиё журналистларининг Шанси провинциясидаги чой фабрикасига ташрифи чоғида бўлишди.