Швейцария фуқаролари мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКОИҲ) ўрнатиш ғоясидан бош тортди. У жорий этилган тақдирда дунёда энг каттасига айланар эди. Аҳолининг бундай фикри 18 май куни ўтказилган умуммиллий референдум натижалари орқали маълум бўлди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Швейцария касаба уюшмалари бирлашмасининг ЭКОИҲ жорий этиш ҳақидаги ташаббусига 76,2% аҳоли қарши чиқди. Референдумда сайловчиларнинг 56 фоизи қатнашди.
Касаба уюшмалари мамлакат ҳудудида бир соат меҳнатга 22 франк (25 доллар)дан кам тўлаш мумкин эмаслигини қонун билан кафолатлашни таклиф қилган эди. Қонун ойлик иш ҳақининг 4 минг франк (4,5 минг доллар) миқдорида бўлишини таъминлар эди. Бу эса ҳозирда швейсарияликлар ишлаб топадиган ўртача ойлик даромаднинг учдан икки қисмига тенг.
Изоҳ (0)