Кореянинг Samsung компанияси микросхемалар бўйича заводда ишлаган ва натижада саратон хасталигига чалинган кишиларга товон пули тўлашга тайёрлигини билдирди. Компания раҳбарияти узоқ давом этган суд можароларидан сўнг биринчи марта жабр чекканлар ва уларнинг оилаларига омма олдида узр билдирди. Бу ҳақда Medportal.ru хабар берди.
Samsung бош директори Квон О Хен ўз баёнотида ишчиларнинг заводда ишлаши ва лейкемияга чалиниши ўртасида боғлиқлик борлигини тан олмади. Бироқ, компания онкологик касалликлар натижасида вафот этган ишчиларининг соғлиғига етарли даражада эътибор бера олмаганини эътироф этди.
Компания заводида ишлаб, жабрланганларнинг аниқ сони ҳақида хабар берилмаяпти, бироқ сўнгги олти йил ичида компания устидан судга 40 га яқин шикоят берилган.
Изоҳ (0)