Тармоқда Samsung флагман смартфонининг премиум-версиясига тегишли дастлабки суратлар пайдо бўлди. Унга кўра, қурилма металл корпус ва максимал техник хусусиятларга эга бўлди. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Расмлардан маълум бўлишича, қурилма асосий флагман дизайнини сақлаб қолди ва «тешик-тешик» орқа корпусга эга бўлди. Бироқ бунда корпус металлдан қилинган, дисплей четларидаги ромлар эса бироз ингичкалашган.
У 5,2 дюймли дисплей, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 805 процессори ва 3 Гб тезкор хотира билан таъминланади.Сўнгги маълумотларга кўра, Samsung Galaxy S5 Prime бозорларга июнь ойида чиқади.
Изоҳ (0)